Олдин хабар қилганимиздек, 2021 йил 2-7 август кунлари Олийгоҳ талабалари орасида математика фанидан XXVIII Халқаро Олимпиада ғолиби «Жасорат» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи жорий йилда Қорақалпоқ Давлат Университетини имтиёзли битирган Камол Содиқов олимпиадада фаҳрли биринчи ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.
Шу муносабат билан Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов ҳудуд аҳолиси ва ёшлар, Камол Содиқов таълим олган устоз ва ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Тадбир доирасида туман ҳокими С. Авезов олимпиада ғолибини табриклади ва муваффақиятлар тилади ва К. Содиқовнинг ютуғи, бутун Республикамиз ва туманимиз ютуғи эканлиги ва ҳурматли Президентимиз томонидан Республикамизда ёшларга берилаётган эътиборнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.Олимпиада ғолибига қимматбаҳо совғалар ва ташаккурнома билан тақдирлади. Тадбирда Камол Содиқовни ота-онаси, устозлари сўзга чиқиб, Камолжон ҳақида эзгу фикр- мулоҳазалар юритдилар.
Тадбир сўнгида ранг-баранг концерт дастурлари барчага ҳуш кайфият ҳадя этди.
Мустақиллик байрамига Жасорат овули учун қўшалоқ байрам бўлди.