Бугун туман ҳокими, 1 – сектор раҳбари С. Авезов тумандаги умумтаълим мактабларида бўлиб, сайлов участкалари тайёргарлиги, умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига шайлиги , муассасаларда амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари, таълим-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича яратилаётган имкониятларни кўздан кечирди.
Қурувчилар ва мактаб раҳбарлари билан суҳбатлашди. Ҳар бир объектнинг сифатли таъмирланиши, ва ўз вақтида якунланиши юзасидан аниқ топшириқлар берди. Шунингдек умумтаълим мактабларидаги иситиш тизимлари созлигига катта эътибор қаратиб муоммолар ечими бўйича тегишли маъсулларга топшириқлар берди. Муаммолар юзасидан фикр алмашиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек туманимиз раҳбари озодалик масалаларига ҳам эътибор қаратди.
Дарвоқе, уй ҳам, кўча ҳам ўзимизники, унинг тозалиги ва ободлиги эса она Ватанимиз гўзаллигига гўзаллик қўшади. Дарҳақиқат, туманда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Натижада одамларимизнинг ўз ҳаётига бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда. Ободлик бор жойда, файзу барака, ривожланиш бўлади.