Мана бир йилдан ошдики, бутун инсоният қатори бизнинг юртимизда ҳам пандемия туфайли халқимиз бошига синовли кунлар тушди ва у давом қилмоқда. Ушбу даврда ишсизлик, ижтимоий ёрдамга муҳтожлар сони янада ошди. Ана шундай қийин вазиятда Президентимиз томонидан амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан, ҳудудлардаги секторларнинг самарали ишлаши натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтожларга тизимли равишда ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Бугун Элликқалъа тумани ҳокими, 1 сектор раҳбари С. Авезов Қирққизобод овул фуқаролар йиғини “Қирққизобод” аҳоли пунктида истиқомат қилувчи Малоҳат Юлдашева мурожаати юзасидан унинг хонадонига ташриф буюрдилар. Унга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига шу ҳудуддан сайланган депутат А. Матниязова ҳамроҳлик қилди.
Мурожаат ўрганилганда Малоҳат Юлдашеванинг умрлик йўлдоши ҳам ишсизлиги ва оиласи моддий тарафдан қийналаётганлиги, шунингдек жорий йилда дунёга келган 3 нафар эгизак фарзандларига болалар сунъий сут аралашмасидан ёрдам кераклиги айтилди. Мурожаат сектор раҳбари томонидан ижобий ечилди, шу куннинг ўзида аёлнинг фарзандларига болалар сунъий сут аралашмаси тез фурсатларда маъсуллар томонидан етказиб берилди.