Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан  Элликқалъа тумани Навоий Овул фуқаролар йиғини ҳудуди биносида   очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан Элликқалъа тумани Навоий Овул фуқаролар йиғини ҳудуди биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Мазкур суд мажлисида ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланган Ж.С га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, Ж.С. 2021 йил 10 май куни соат 16:00ларда Элликқалъа тумани “Навоий” овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган таъбий кўл атрофида қора молларини боқиб юрганида, ўзи каби қора молларини боқиб юрган Ш.Р билан кўл атрофи устида келиб чиққан келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб қолиб, келиб чиққан мазкур жанжални ўзича мустақил равишда ҳал қилишни ҳохлаб, фуқаро Р.Шнинг юз қисмига бош қисми билан уриши натижасида унинг баданига қасддан шикаст етказган.
Суд тарафлар фикрларини эшитиб, судланувчиларнинг шахси шунингдек айбини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари ва жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, инсонпарварлик принципидан келиб чиқиб ишни тарафларнинг ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топди.

Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов