“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурининг ижроси ўрганилди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурининг ижроси ўрганилди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фархат Алламбергенов Элликқалъа туманида бўлиб, тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Қизилқўм” ва “Сарабий” ОФЙ ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида жами 26 557 млн сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши назарда тутилган. Айни кунда Дастур доирасида ушбу ҳудудта 4,2 км электр энергия линиялари янгиланиб, 15,4 км ички йўлларга қум–шағал аралашмаси ётқизилди. Шунингдек, 125 та электр таянч устунлари ва 2 та трансформаторлар ўрнатилиб, 2 км масофага алоқа ва интернет тармоқлари тортилди.

Танишиш ишлари давомида “Сарабий” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан очиқ мулоқат ўтказилиб, унда аҳолини қийнаб келаётган ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ва бошқада мақсадларда кредит ажратилиши каби бир қатор муаммолар тингланди. Тадбирда аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Ўрганишлар жараёнида Давлат дастурлари доирасида ҳудудларга ажратилаётган пул маблағларининг манзилли сарфланишини таъминлаш, талон-тарожликларни олдини олиш мақсадида ҳар бир объект бўйича тизимли назоратни таъминлаш ва ишларнинг боришини кунлик ўрганиб, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.