Aҳоли билан очиқ мулоқoт

Aҳоли билан очиқ мулоқoт

Бугун “Сарабий” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан очиқ мулоқатда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф. Алламбергенов, туман ҳокими С. Авезов, корхона ва ташкилот раҳбарлари, тегишли маъсуллар иштирок қилдилар.

Унда аҳолини қийнаб келаётган ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, газ билан таъминлаш ҳамда тадбиркорлик ва бошқада мақсадларда кредит ажратилиши каби бир қатор муаммолар тингланди. 25 дан ортиқ мурожаатлар жойида ҳал қилинди.

 

Тадбирда аниқланган муаммолар тегишли ташкилотлар билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, уларни ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Бу борадаги тадбирлар давом этмоқда.