Бугун халқимизни кўп йиллардан буён ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топилиб, юртдошларимизнинг фаровон турмуш кечириши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Бу борада республикамизнинг турли ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.
Бугун Элликқалъа туманида 4 та сектор раҳбарлари иштирокида аҳоли билан оммавий очиқ майдонларда сайёр қабуллари ташкил қилинди.
Жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлаган эди.
Белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг барча маҳаллаларда сайёр қабул график режасини тасдиқлаб олиб, бугун навбатдаги сайёр қабуллари сектор ҳудудларида бўлиб ўтди.
Қабулларда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаати тингланди ва вақт талаб қилмайдиган мурожаатлар жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди.