Ёшлар муаммолари ва уларга ажратилган субсидиялар бўйича  ўрганиш ишлари олиб борилди

Ёшлар муаммолари ва уларга ажратилган субсидиялар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди

Бугунги кунда ҳудудларда ёшларнинг муаммо ва таклифларни урганиш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 24 июль куни Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси мутахассиси Ж.Алламуратов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа туман бўлими бошлиғи А.Худайбергановлар тумандаги «Ақчакўл» ОФЙ ҳудудидаги битирувчи ва ёшлар дафтарига киритилган ёшлар билан уйма-уй юриб суҳбатлар ўтказишди. Ўрганишлар давомида ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари тингланди.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ва «Ёшлар жамғармаси» маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва ер майдонлари ажратилган ёшлар билан суҳбатлашилди.Суҳбат давомида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ёшларимизга берилаётган имтиёзлар бўйича тавсиялар берилди.