овул фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинар

овул фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинар

2021 йилнинг 9 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 06-11-/710-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 ноябр куни тумандаги овул фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари ўтказиш белгиланган эди.

Ушбу семинарда Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ҳамкорликни ташкил этиш, бу борада фуқаролар йиғинларининг вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари ва «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг мазмуни ва моҳияти ҳамда уни амалиётга жорий этишда фуқаролар йиғини раисларининг вазифалари ва шу каби бир қанча долзарб мавзулар бўйича семинар ўтказилмоқда.

Бугунги семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Ҳусниддин Норқулов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг бош мутахассиси Султан Турманов иштирок қилмоқдалар.