Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида Элликқалъа туманида ҳам дарахт экиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Хусусан, бугун, 23 ноябрь куни эрта тонгдан туман ҳокими С. Авезов бошчилигида “Қаватқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл бўйларига тут кўчатлари экилди.
Туманда, туман раҳбаридан бошлаб, ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбар ва ходимлари кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар атроф-муҳит ободлигига, қолаверса, халқнинг бирдамлигига муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Ушбу лойиҳага Микрокредитбанк туман бўлими раҳбар ходимлари ҳам муносиб улушини қўшмоқдалар.