Туманнинг  олис худудларига кўчма дорихоналар ташкил қилинди

Туманнинг олис худудларига кўчма дорихоналар ташкил қилинди

Бугун эрта билан Элликқалъа туманида, туманнинг олис худудларига кўчма дорихоналар ташкил қилиниб, аҳоли учун зарур булган дори-дармон маҳсулотлари олис овулларга етказиб берилди. Туманнинг олис ҳудудларига йўл олган кўчма дорихоналар карантин даврида ҳалқимиз учун муносиб ҳизмат қилишига ишонамиз. Пандемия даврида вируснинг аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган тизимли ишларни Элликқалъа тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ, туман Давлат солиқ инспекцияси шунингдек департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Элликқалъа тумани бўлими ҳамкорликда йўлга қўйди. Кўчма дорихоналар ҳаракатланишидан олдин карантин тартиб қоидаларига жавоб бериши бўйича кўрикдан ўтказилди.
Асосий мақсадимиз бир, фикрлар якдил яъни бугунги инсоният бошига келган синовли кунларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаган ҳолда, сабр-бардош билан енгиб ўтишдир. Бунинг учун туман аҳолисидан карантин қоидаларига қатъий амал қилишни яна бир бор эслатиб ўтишни жоиз деб билдик. Уйда қолинг ва ўз саломатлигингизга эътиборли бўлинг.


Перейти к содержимому