Бутун дунёда кечаётган оғир пандемия ҳамда карантин даври юртимиз аҳолиси учун ҳам катта синов даври бўлмоқда. Умуман олганда, карантин даврида юзага келиши мумкин бўлган инқирозли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳалар ва тармоқлар, тадбиркорлик субъектларига кафолатланган имтиёзлар берилди. Бироқ, аҳолининг ишсиз, ёрдамга муҳтож оилаларни қўлаб-қувватлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, керакли ёрдамларини кўрсатишда Элликқалъа туманида ҳам тизимли ишлар йулга қуйилган. Ана шундай меҳр саҳоват тадбирларидан бири бугун 1-сектор худудида жами 20 та оила аъзоларига хомийлар томонидан парранда ва қуён етказиб берилди. Эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ана шу оила вакилларининг бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, кўплаб оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилди. Улар турли йўналишларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаи шакллантирилмоқда. Бир-бирига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби энг олижаноб фазилатлар халқимизнинг юрагида, қалбида азалдан мужассам, аслида. Фақат бугун ушбу интилишлар янада кучлироқ жўш уриб, юзага чиқмоқда.