Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Элликқалъа тумани “Тупрокқалъа” ҳудудидан аҳолининг оқова сув муаммоси буйича мақола эълон қилинди.

Бунга жавобан Элликқалъа тумани ирригация бўлими қўйидагиларни маълум қилади:

Аҳоли мурожатида айтилган канал Беруний тумани ирригация бўлимига қарашли Қизилқалъа канали бўлиб, ушбу канал Беруний туманининг «Қизилқалъа» овул фуқаролар йиғини ҳудудини ҳамда Элликқалъа туманининг «Тупроққалъа» овули ҳудудинининг айрим қисмларини сув билан таъминлайди.
Хозирги кунда сув танқислигини инобатга олган холда Беруний туманидаги каналларга сувни навбатлаб бериш график асосида аҳоли томорқаси ва қишлок хўжалиги экинларига сув етказиб берилмокда. Элликқалъа тумани ирригация бўлими томонидан Тупрокқалъа худудидаги аҳоли томорқаси ва кишлоқ хўжалиги экинларига сув етказиб бериш буйича Беруний туман ирригация бўлимидан амалий ёрдам сўралди ва тез кунларда аҳоли томорқа майдонлари сув билан таъминланади