Олтиариқ узумчилиги тажрибаси ўрганилмоқда

Олтиариқ узумчилиги тажрибаси ўрганилмоқда

Шу кунларда республикамиздан 44 та туман ҳокимлари бошчилигидаги туман ҳокими ўринбосарлари ва ташаббускор деҳқонлар Фарғона вилояти Олтиариқ туманида узумчилик соҳасида тажрибасини ўрганмоқда.

Олтиариқлик миришкорлар узум етиштиришда ўзига хос мактаб яратган. Шу боис ҳам бу узумларнинг довруғи машҳур.

Семинарда Элликқалъа туманидан ҳам туман ҳокими С Авезов бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари ва бир гуруҳ ташаббускорлар ҳамда қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари Олтиариқ туманида бўлиб, узумчилик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди.