Хайъат Кенгаш йиғилишида туман Ҳокими ўринбосари Б.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Маъанвият ва Маърифат кенгаши Элликқалъа туман бўлими рахбари А.Матниязова, туман халқ таълими бўлими мудири А.Нуримбетов ва шўъба мудирлари, методистлар хамда мактаб директор ва директор ўринбосарлари қатнашди.
Кун тартибида, туман халқ таълими бўлимида 2021 йил 6 ойи давомида олиб борилган ишлари, таълим муассасаларини 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, 1-синфга ўқувчиларини қабул қилиш, 11-синф ўқувчиларининг ОТМга тайёргарлиги, Президент ижод ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларига қабул, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари бўйича, ўқувчилар орасида ҳуқуқбузурлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ёзги дам олишни мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, Ўқувчилар орасида ҳуқуқбузурлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, Ёзги дам олишни мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог ходимларни навбатли ва навбатдан ташқари аттестацияга жалб этиш ва 2021 йилги аттестация натижалари, 2020-2021-ўқув йили якуни бўйича умумтаълим мактабларида хатлов натижалари, 2021-2022-ўқув йилида дарсликлар билан таъминланиши ва қайта тақсимот ишларини олиб борилиши, умумий ўрта таълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Кун тартибида кўрилган масалара юзасидан юқори натижа кўрсатган умумтаълим муассасалари масъул ходимларига рағбатлантириш берилди.
Шунингдек кўрилган масалалар бўйича хато ва камчиликларга йўл қўйган, масъулиятсизлик билан қараган умумтаълим муассаслари масъулларига тегишли интизомий чоралар кўрилди.