Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўзларининг қўшимча фикр ва таклифларини билдирдилар.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар атрофлича муҳокама этилиб, халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия кун тартибидаги 13 та масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди
.