Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида 30 июнь – 3 июль кунлари оралиғида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси Kun.uz’га хабар берди.
▪️Маълум қилинишича, юқоридаги 3 та туманни электр энергияси билан таъминловчи «Миллий электр тармoқлари» АЖ қарашли АТ-2-220 кВ «Беруний» подстанциясида катта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
▪️Шу сабабли, Қорақалпоғистоннинг жанубий туманларида 30 июнь – 3 июль кунлари оралиғида вақти-вақти билан «свет» ўчади.