2021-2022 йилларнинг кузги-қишки мавсумида шўр ювишга ер тайёрлаш, шўр ювиш, ирригация-мелиорация тадбирларининг бажарилиши ҳамда сув хўжалиги обьектларини атрофига кўчат экиш бахорги кўчат захираларини тайёрлаш буйича амалий-кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Бугун Элликқалъа туманидаги Шарқ Юлдузи овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Фарход Қўшназаров” фермер хўжалиги даласида 2021-2022 йилларнинг кузги-қишки мавсумида шўр ювишга ер тайёрлаш, шўр ювиш, ирригация-мелиорация тадбирларининг бажарилиши ҳамда сув хўжалиги обьектларини атрофига кўчат экиш бахорги кўчат захираларини тайёрлаш буйича амалий-кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Кўргазмали семинарда Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Д.Кайпов, тумандаги 4-сектор раҳбарлари, туман хокимининг қишлоқ ва сўв хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги бўлими бошлиқлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли маъсул ходимлар катнашди.

 

 

Маълумот ўрнида туманда 2021-2022 йиллар шўр ювиш даврида 100.0 млн.м3 чекланган сув миқдори ( Лимит) ажратилди.

Ушбу чекланган сув миқдори билан 2022 йил хосили учун 12,100 гектар ерларни шўрини ювиш шу жумладан: 2,200 гектар кучли шўрланган 4,600 гектар ўртача шўрланган 5,300 гектар кам шўрланган майдонларда шўр ювиш ишлари оли борилиши режалаштирилган.

Хозирги кунда кунда график асосида шўр ювишга ер тайёрлаш ишлари олиб борилмокда хамда шўр ювиш ишлари 2022 йил феврал ойидан бошланади.

Кузги-кишги тадбирлар давомида туман ирригация бўлими томонидан 13.2 км узунликдаги хўжаликлараро каналларни тозалаш режалаштирилган амалда шу кунгача 10.9 км узунликдаги каналлар тозаланди. Семинар якунида бажарилиши лозим масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.


Перейти к содержимому