⚡️⚡️⚡️Меҳр ва эътибор тақдирларни ўзгартиради

⚡️⚡️⚡️Меҳр ва эътибор тақдирларни ўзгартиради

Бола дунёга келганидан бошлаб то вояга етиб, улғайгунча ота-онасининг қарамоғида бўлади, тарбиясини олади. Тақдирнинг турли синовлари бор. Шундай ҳолатлар бўладики, болалар ота-оналари қарамоғидан маҳрум бўлади. Улар шундай вақтда қўллаб-қувватлов, меҳрга эҳтиёж сезади.

Юртимизда ана шундай болаларга кўмак бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Давлат томондан қўллаб – қувватлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Элликқалъа тумани ҳокимлиги томонидан Элликқалъалик Асқар Султоновга Нукус шаҳридаги 21-кичик туманидан умумий майдони 28.71 м2 бўлган квартира сотиб олиб берилди ва уй жиҳозлари билан таъминланди.

Давлатимиз етим болалар бошини силаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтираётгани эътиборга молик.  Қарорнинг ижроси кўплаб болалар қалбида инсонийлик, бағрикенглик ва ўз юртига садоқатни шакллантиради. У ўзининг етим эмаслиги, орқасида тоғдек отаси – Президентимиз борлигини ҳис этиб яшайди.


Перейти к содержимому