Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон»  умуммиллий лойиҳаси Элликқалъа туманида жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси Элликқалъа туманида жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ташаббуси билан «Маҳалла боғи»ни ташкил қилиш ниятида 1 гектар ер майдонига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Кўчат экиш жараёнларида туман ҳокими С. Авезов, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги овул ва маҳалла раислари, нуроний фахрийлар иштирок қилдилар.

Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, барчамиз учун бирдек эзгу иш.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.me/ellikqala1977