Элликқалъалик бир гуруҳ Осиё чемпионлари муносиб тақдирланди.

Элликқалъалик бир гуруҳ Осиё чемпионлари муносиб тақдирланди.

?Бугун Элликқалъа туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, жорий йилнинг 17-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган спортнинг KARATE-DO ITKF тури бўйича Осиё чемпионатида фаол иштирок қилган бир гуруҳ Элликқалъалик ёшлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

?Тадбирда Элликқалъа туман ҳокими С. Авезов, Ўзбекистон ITKF KARATE федерацияси раҳбари Ш. Қушмурадов, спорт мактаби шуғулланувчилар ва ғолиб ёшлар ва мураббийлар иштирок қилдилар.

?Туман ҳокими С. Авезов табдирни очиб берди ва совринли ўринларни эгаллаган ёшларимизни табриклади ва ўз сўзида – Сўнгги йилларда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни жисмоний баркамол бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади. Туманимизда замонавий спорт комплекслари мавжудлиги ва бунёд этилаётгани эса янада юксак марраларни забт этишга ундамоқда. Спортчилар жаҳоннинг нуфузли мусобақаларида юксак ғалабаларни қўлга киритиб, халқимизни хушнуд этиб келаётганлигини таъкидлади.