Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш объектларига медиа тур ташкил қилинди.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш объектларига медиа тур ташкил қилинди.

Медиа тур иштирокчилар асосан журналист ва блогерлар ва маъсул соха вакиллари бўлди. Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти ва касалхонада беморлар учун яратилган шароитлар, янги олиб келинган тиббий асбоб ускуналар ҳақида маълумотлар олишди.

Маълумот ўрнида Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмасига қарашли хозирги кунда 1 та кўп тармоқли поликлиника, 7 та оилавий поликлиника ва 3 та оилавий шифокорлик пунктлари туман аҳолисига намунали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиб келмоқда. Мазкур шифохона туман аҳолисининг 158315 нафарига хизмат кўрсатади.Тиббиёт бирлашмаси 310 ўринга эга. Медиа тур иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олишди.