ЎЗХДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан «Яшил макон»  умуммиллий  лойиҳаси доирасида янгидан 1 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинди.

ЎЗХДП Элликқалъа туман Кенгаши томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида янгидан 1 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинди.

Республикамизда мазкур лойиҳа асосида жойларда мевали манзарали кўчатлар экилмоқда. Бугунги хайрли ташаббусда Элликқалъа туман ҳокими С. Авезов, ЎЗХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Х. Ешимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туманлар Кенгаш раислари иштирок қилдилар. Эзгу ниятлар билан кўчатларни экишди.

ЎЗХДП туман Кенгашининг мазкур ташаббуси юртимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг юқори савияда олиб борилаётганлигининг бир кўриниши десак муболаға бўлмайди. ЎЗХДП туман Кенгашининг бу савобли ва хайрли ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 


Перейти к содержимому