Бугун 1- декабрь қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Бугун 1- декабрь қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Бугун 1 декабрь қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида ҳар йили кенг турда нишонланади. Шу муносабат билан бугун Элликқалъа туманида 18 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида тадбир ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Б. Алимов очиб берди.

Тадбирда туман маданият бўлими ва «Мақом» ансамбли хонандалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш қилинди.