3 декабрь Халқаро ногиронлар куни

3 декабрь Халқаро ногиронлар куни

3 декабрь «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими, ЎЗХДП туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги овул ва маҳаллаларда яшовчи ногиронлар асосан уй таълимида якка тартибда таълим олаётган ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, бўлинма маблағлари ва хомийлар ҳисобидан эсдалик совғалари тарқатилди.

Элликқалъа туманида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугун 3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Бегзад Алимов сўзга чиқиб, ногиронларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан туманда амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб, уларга туман ҳокимлиги, ҳомий ташкилотлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида ногиронлиги бўлган фуқароларимиз учун байрам дастурхони атрофида концерт дастури намойиш этилди. Унда таниқли хонандаларимиз ўзларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди. Ушбу байрам тадбири барчада эсда қоларли кун бўлди, десак муболаға бўлмайди.