Семинардан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларнинг оилада, маҳалла ва меҳнат жамоаларидаги ролини кучайтириш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасидаги манзилли ишларни ташкил қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёшларни миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг соғлиғини сақлаш, соғлом оилани шакллантириш, оилавий ва аёллар спортини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари бўйича бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Қутлимуратов Шерали иштирок қилди.
