Халқимиз орасида “Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлар” деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Айни кунларда далалардаги ишларни якунига етказаётган деҳқону фермерлар келгуси йил тайёргарлигини бошлаб юборганлар. Жойларда баҳорги мавсумда иштирок этадиган техника воситаларини таъмирлаш ишлари ҳали хам давом этмоқда.
Мана бу сиз кўриб тўрган фототасвирлар таъмирлаш ишлари учун «Бустон Кластер» МЧЖ қарашли техникаларни созлаш жараёнларидан туширилган. Таъмирлаш ишларига 40 нафар ишчи мутахасис, ходимлар жалб қилинди.
