Куни кеча Элликқалъа тумани ҳокимлиги  катта мажлислар залида  ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилиги вазифасига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Куни кеча Элликқалъа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилиги вазифасига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори Т. Хожамбергенов, Мактабгача таълим Вазири Ж. Уснатдинова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирининг 1-ўринбосари Б. Илясов, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б. Қосекеев, Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи ўринбосари Н. Жалоловлар иштирок қилдилар.

📌Учрашувни туман ҳокими С. Авезов олиб борди.

📌Учрашув давомида янгидан иш бошлаётган номзодларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29 сонли Фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалри бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ” ги ПҚ-31-сонли қарори таништирилди.
Шунингдек, мазкур Фармон ва қарор юзасидан қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олинди.