ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ..

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ..

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари штати ташкил этилди. Бугундан Элликқалъа туманидаги 37 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади.
Улар маҳаллаларда тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликка барҳам бериш борасида иш олиб борадилар.