Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, Ички ишлар бўлими бошлиғи У. Ситмуратов, Туман прокурори ўринбосари Н. Юлдашев ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар ҳамда шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этган тадбирда Бош Қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
Тадбирни туман ҳокими С.Авезов очиб берди.
Байрам тадбири Ўзбекитон ва Қорақалпоғистон Республикаси мадҳияси билан бошланди
Қайд этилганидек, мамлакатимизда «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилга таянган ҳолда одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш тамойили асосида халқ билан мулоқотнинг янгича тизими жорий этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари хусусида ҳам ана шундай фикр билдириш мумкин.
Конституциямизда мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган.
Тадбирда ёшларнинг онги ва қалбида Конституциямизга ҳурмат, Ватан тақдирига дахлдорлик, масъулият ҳиссини янада кучайтириш масалалари хусусида ўзаро фикр алмашилди. Ана шу ғояларни ёшларимизга сингдириш баробарида уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлмоғи лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Тадбир давомида Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош Қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир доирасида туман маданият бўлими ва Мақом ансамбли хонандаларининг мусиқий дастури намойиш этилди
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: ? https://t.me/ellikqala1977