Элликқалъа тумани ҳокими С. С. Авезовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Элликқалъа тумани ҳокими С. С. Авезовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами билан табриклайман.

Шу фурсатдан фойдаланиб ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбасида ўтказилиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва “Ҳосил байрами” яқинлашиб келмоқда, ушбу байрам билан хам Сизларни, чин қалбимдан табриклаб, меҳнаткаш бобо деҳқонларимизнинг хосиллари баракали бўлишини тилаб қоламан .

Халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабр куни қабул қилинган бўлиб,

6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

 Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгаллади. Ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида қабул қилиниб,ушбу стратегияда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини энг олий қадрият этиб белгиланди.

Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек биз бундан буён фаолиятимизни “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойил асосида ташкил этамиз.

Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимизнинг асосий мезонига айланди.

Айнан шу сабабли бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Янгидан жорий этилаётган тараққиёт стратегияси доирасида жамият бошқарувининг таянч бўғини бўлган, ислоҳотлар самараси бевосита акс этадиган маҳалла тизимини ҳокимликлар билан боғлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилиши хамда уларга янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш вазифаси қўйилаётган бўлса, Маҳалла раиси эса маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, оила ва маҳаллада соғлом муҳитни шакллантиришдек вазифа белгилаб қўйилмоқда.Шу билан бирга, маҳаллаларда ёшлар масалалари билан мунтазам шуғулланадиган Ёшлар ишлари агентлигининг вакили ҳам жорий этилмоқда. Ушбу бошлаган харакатларимизнинг бош мақсади халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратишдан иборат эканлигини кўрсатмоқда. Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда.

Конституциямизда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенглиги ва давлат томонидан бирдек муҳофаза этилиши кафолатланган.

Бугунги кунда яна бир энг долзарб бўлган масала, жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари» шакллантирилиб, унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиб, улар билан тизимли, манзилли ишлаш йўлга қўйилди.

Ҳар қандай қонун маълум ҳуқуқ бериш билан бирга, зиммамизга мажбурият ҳам юклайди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши, авваламбор, тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқдир.

Перейти к содержимому