Элликқалъа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда  «Аёллар дафтари»нинг аҳамияти, йил якунидаги натижалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Элликқалъа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан “Хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишда «Аёллар дафтари»нинг аҳамияти, йил якунидаги натижалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А. Сейтов томонидан туманда бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларга ҳар томонлама, манзилли кўмак кўрсатиш мақсадида йирик ижтимоий дастурлар – “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари” тизими яратилди. Шу билан бирга, аҳолини камбағалликдан чиқариш, улар билан манзилли ва мақсадли иш олиб боришга доир муҳим ва керакли қадамлар қўйилди.

Айниқса Мамлакатимиз хотин-қизларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аёллар бандлигини таъминлашнинг янгича тизими сифатида йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” ҳам аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш йўлида катта ижтимоий дастур сифатида кўплаб оилаларга қувонч улашмоқда.
Ушбу тамойил асосида Элликқалъа туманида “Аёллар дафтари”нинг 2 босқичида шаклланган 1836 нафар хотин-қизлар ушбу рўйхатга киритилди. Шу кунгача 845 нафар аёлларнинг иш бандлиги таъминланди. 143 нафар аёлларга тижорат банклари томонидан 1 млрд 872 млн 250 минг сўм миқдорида мақсадли кредитлар ажратилди.

Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари ва маҳалла раислари ўринбосарлари иштирок қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: ? https://t.me/ellikqala1977

Telegram (https://t.me/ellikqala1977/)

Перейти к содержимому