Бугунги қутлуғ айём – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан сизларни, чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ҳаммамизга аёнки, деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли, касблардан биридир. Дунё миқёсида давом этаётган пандемия таъсири, қолаверса, қишлоқ хўжалик соҳасида бу йил ҳам турли қийинчиликларга дуч келганига сув ресурсларининг ҳар йилгидан сезиларли даражада танқислиги барчамиз гувоҳ бўлдик.
Бу йил туманимиз бўйича 30 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 9 минг тоннага яқин дон, 31 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёси, 153 тонна пилла, 4 минг тоннадан ортиқ гўшт, 12 минг тоннага яқин сут маҳсулотлари, 19 миллион 71 минг дона тухум, 570 тонна балиқ етиштирилгани йил бўйи соҳа ходимларининг туну кун қилинган меҳнатининг муносиб самарасидир.
Бу йил, ғалланинг ҳар гектаридан 95-100 центнердан ҳосил олган Ҳурматли президентимиз байрам табригида алоҳида эътироф этиб ўтган Сахтиён шахарча фуқаролар йиғинидаги “Сахтиён Азамати” фермер хўжалигига алохида ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдириб ўтаман, шу қаторда ер билан сирлашиб фидокорона меҳнатлари натижасида 75-80 центнердан ҳосил олган “Пахтачи сухроби”, “Тохир ўғли боғибек”, “Шарифа мангу”, “Амирабод Сарвари”, “Амиробод ғаллакори”, “Бургутқалъа машали” фермер хўжаликларининг номларини алоҳида қаид этишимиш жоиздир.
Бундай улкан хирмонни яратишга салмоқли ҳисса қўшган “Бахорой”, “Рўзимбой бобо”, “Худайберган Эрназаров”, “Юнус томо”, “Шарқ иқболи”, “Болтабой бўлиш”, “Бустон-18”, “Хўжа Нурмон”, “Турон садоси”, “Жамшид қаноти”, “Амирабод Жейрони” фермер хўжаликлари ҳаммага намуна бўлганини қувонч билан эътироф этамиз.
Азиз элдошлар!
Туманимизда иссиқхоналар ташкил этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари таннархининг барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.
Хусусан, 11 гектар майдонда 3 та замонавий иссиқхона ишга туширилиб, 165 нафардан ортиқ ишсиз ахолининг бандлиги таъминланди.
Буларнинг барчаси ички бозор эҳтиёжини қондириш билан бир қаторда, экспорт имкониятларини кенгайтириб, хорижий мамлакатлар бозорларига янги истиқболли йўналишлар очиб, қарийб 5 минг тоннадан ортиқ 3 миллион доллар мева-сабзавот маҳсулотлари 5 та давлатга экспорт қилинди.
Хурматли деҳқон ва фермерлар, азиз сувчилар ва агрокластерлари ходимлари!
Сизларни яна бир бор Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва ҳосил байрами билан чин дилдан табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака тилайман.
Кириб келаётган янги – 2022 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин!
