Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бошланди.

Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бошланди.

Сессияда Элликқалъа тумани ҳокими С. С. Авезовнинг 2021 йил якунлари ва янги йилдаги режаларга хусусида мурожаати тингланмоқда.
«- Эришилган натижаларимиз тарихга айланиб, Ҳурматли Президентимизнинг оқилона олиб бораётган сиёсатлари натижасида 2021 йилда улкан марраларга эриша олдик деб иккиланмасдан айта оламан ва энди олдимизда янгидан-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар турибди.

Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда 2021 йил учун белгилаб олинган вазифаларимиз ижро натижаси ва келгуси йилги устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим»- деди туманимиз раҳбари.
– Туманда мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш шароитини ошириш мақсадида умумий қиймати 102 млрд. 812 млн. сўм бўлган 37 та ҳудудий инвестиция лойиҳалари амалга оширилди, натижада 800 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Бунда амалга оширилган йирик лойиҳалар “Бўстон силк” МЧЖнинг умумий қиймати 22 млрд. 860 млн. сўм бўлган ипакдан мато ва гилам ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Аеробус Бўстон” хусусий корхонасининг умумий қиймати 15 млрд. 114 млн. сўм ҳамда “Доктор Б нажод” МЧЖнинг 4 млрд. 220 млн. сўм бўлган тиббий хизматлар кўрсатиш лойиҳалари, “Бўстон лайм стон” МЧЖнинг умумий қиймати 11 млрд. 200 млн. сўм бўлган оҳак тошни майдалаш лойиҳалари амалга оширилди – деди Элликқалъа тумани ҳокими ўз мурожаатномасида.

Перейти к содержимому