Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.

Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.

Хабарингиз бор, 15 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат марказида маънавий-маърифий соҳадаги “Энг намунали туман ва шаҳар” ҳамда “Энг намунали вазирлик ва идора” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
, “Энг намунали туман ва шаҳар” йўналишида Қорақалпоғистон Республикасидан Элликқалъа тумани 75,6 балл билан 1-ўринни эгаллади. Танловнинг мутлоқ ғолибларига Президент совғаси – “Дамас” автомобили ва 15 миллион сўмлик китоблар тўплами тақдим этилди.
Шу муносабат билан бугун Элликқалъа тумани ҳокимлиги биноси олдида Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси З. Рейимова, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари М. Ахмедова, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар йиғилдилар.


Президент совғаси «Дамас» автомобили ва 15 млн сўмлик китоблар жамланмаси Республика Маънавият ва маърифат маркази, Элликқалъа тумани бўлимига тантанали равишда топширилди.

Муваффақиятлар бардавом бўлсин азиз Элликқалъаликлар!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.