Муносабат

Муносабат

Яқинда ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа туманидаги “Сахтиён” шаҳар фуқаролар йиғини марказида кўп йиллардан буён бўш турган бино ҳақида сўз бўлиб, бу иморат ичимлик суви насос станцияси қурилиши учун режалаштирилаётгани, бироқ шу вақтгача амалга оширилмаётганлиги хақида маълумотлар келтирилган. Мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва масъул раҳбарлар иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар бўйича қўйидагиларни маълум қиламиз.
Мурожаатда кўрсатиб ўтилган бино-иншоот қўрилиши тугалланмаган аҳолига сув тақсимлаш объекти бўлиб, Элликқалъа тумани сув тармоқлари корхонасига тегишлилиги аниқланди. Мазкур бино-иншоот Давлат кадасрлари палатаси Элликқалъа тумани филиали кўчмас мулклар хақидаги ҳуқуқларни ва шу ҳақида тузилган битимларни Давлат рўйхатига олиш реестирида давлат рўйхатига олинмаган.
Мазкур бино-иншоот 2022 йил давлат дастури асосида “Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш” жамғармаси ҳисобидан 20 км ички ичимлик сув тармоғи ётқизиш ҳамда ушбу бўш тўрган ер майдонига 1 та янги сув тақсимлаш иншоотини қуриш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўимтаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Элликқалъа тумани филали бошлиғи А.Атажанов.

Қорақалпоқ сув таъминоти МЧЖ Элликқалъа тумани бўлими бошлиғи И.Раджапов.