Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали – Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи хақида биласизми?

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти  давлат музейининг филиали – Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи 1989 йил  Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ўлкашунослик музейи бўлими сифатида ташкил қилинган. 1994 йилдан мустақил равишда Элликқалъа тумани ўлкашунослик музейи  сифатида ўз фаолиятини давом эттирди.

Кейинчалик мамлакатимизнинг бир қатор тарихшунос олимларининг таклифлари, шунингдек музей кўпгина қадимий обидалар ҳудудида жойлашганлигини эътиборга олиб, 2005 йил туман ўлкашунослик музейининг номи  – Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи қилиб ўзгартирилди.

??2007 йил Элликқалъа туманида  бўлиб ўтган, буюк рус олими, профессор, академик С.П.Толстовнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган  Халқаро симпозиумда, олимнинг Ўлкамиз тарихини ёритишда қилган улкан хизматларини эътиборга олиб, чет эл тарихшунослари ва мамлакатимиз қадимшунос олимлари таклифига  биноан мазкур музейга  С.П.Толстов номи берилди.

?2017 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан музей Элликқалъа тумани археология ва тарих музейи сифатида қайта ташкил этилди.

?⛏? Бугунги кунда музей фонди қуйидаги бўлимлардан иборат: археология; фотография;  қимматбаҳо металлар; этнография; ҳунармандчилик; Янги тарих ва табиат бўлимлари.

?Музей экспозиция залида ҳудудимизда жойлашган Аёзқалъа, Гулдурсунқалъа, Қаватқалъа, Қўйқирилганқалъа Тупроққалъа ва шу каби бир қанча тарихий ёдгорликлардан  топилган, ўлкамиз тарихи билан боғлиқ ноёб осори – атиқалар,  маҳаллий халқлар  амалий санъати ва этнографиясига оид экспонатлар, ҳудудимиз ҳайвонот оламига мансуб  жонзотлар  намойишга қўйилган.

⏳Бу экспонатлар ичида энг қадимий ва ноёблари  эрамизнинг I-IV асрларига тааллуқли. Музей фондида сақланаётган экспонатлар сони хар йили туманимизнинг турли бурчакларидан топилган буюмлар ҳисобига кўпайиб бормоқда. 2018 йи

Перейти к содержимому