800 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ!

800 МИНГ СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ!

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишларни давом эттириш ҳамда моддий ёрдамга ва кўмакга мухтож оилаларни Янги йил байраминини муносиб кутиб олиш учун етарли шарт шароитлар яратиш мақсадига қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56 сонли қарори билан тумандаги барча сектор ҳудудларида истиқомат қилаётган “Темир дафтар” рўйхатида турувчи, кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд оилаларга 800000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.
Ушбу моддий ёрдам пулларини сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар билан биргаликда топширдилар.
Фуқароларнинг кўзларидаги Юртбошимизнинг қилаётган ғамхурликларидан розилик ҳиссини кўриш учун миннатдорчиликларини қайта-қайта айтаётган раҳматларидан билиниб турибди. ди. Шу орқали Янги йил арафасида ҳақиқий муҳтожлиги бор фуқароларнинг хонадонида ҳам тантана давомли бўлади.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Перейти к содержимому