Бугун 1-декабрь куни Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродов «Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Элликқала туманидаги “Иқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-гектар майдонга барпо этилаётган Экопартиянинг янги боғида бўлди. Унга Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов хамроҳлик қилди. Шунингдек тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ва тумандаги маъсул соха вакиллари фаҳрий нуронийлар ва ёшлар иштирок қилдилар. Шу куннинг ўзида боғга 300тупдан ортиқ ўрик кўчатлари ва боғ атрофларига 60 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари экилди.
