ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТАҲДИДЛАР ЁҲУД ЎРГИМЧАК ТЎРИ

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ТАҲДИДЛАР ЁҲУД ЎРГИМЧАК ТЎРИ

Дин номи билан иш юритаётган ғаразли кимсалар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини “яқин дўст” ёки “хидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 миллиондан ортиқ интернетдан фойданувчи рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилади. Эндиликда ижобий ёки салбий мазмундаги ахборотларнинг глобал тармоққа чиқиши учун бир сония кифоя.

Афсуски, кўп ёшлар Ислом ниқоби остида олиб борилаётган бузғунчи ҳаракатларнинг қурбони бўлиб, дин душманлари қуролига айланиб қолмоқдалар. Улар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга учиб, ўз дини, диндошлари, халқи ва ўзи туғилиб ўсган Ватанига қарши исён қилишгача бориб етмоқдалар.

Ҳозир интернетда тарқатилаётган маълумотларнинг ранг-баранглиги ва кўплигидан уларнинг қай бири тўғри-ю, қай бири нотўғри эканини ажратиб олиш мушкул. Ислом душманлари мусулмонлар ўртасида фитна чиқариш учун интернет – “ўргимчак тўри” дан жуда усталик билан фойдаланишмоқда. Биргина “Facebook” ижтимоий тармоғида турли тилларда бир қанча гуруҳлар очиб, сохта ғояларини мунтазам равишда тарқатиб, кўпайтириб боришяпти.

Террорчилар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта.

2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясиннг ҳам туб негизида инсон қадри ва ёшларимизнинг келажакда ватанпарвар бўлиб етишиши учун ққилинадиган меҳнат ва ҳаракатлар ётади.

Президентимиз ўтган йили Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида: «…Такрор бўлса-да, айтмоқчиман – ахборот оламида қандайдир девор ўрнатиш, ўз қобиғига ўралиб, маҳдудликка юз тутиш йўли бизга асло маъқул эмас. Шу билан бирга, бугун ён-атрофимизда, узоқяқин минтақаларда юз бераётган воқеаларни инобатга оладиган бўлсак, ҳали онги, ҳаётий қарашлари шаклланиб улгурмаган ёшларни чалғитишга қаратилган ғаразли кучлар ҳам интернет имкониятларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринаётгани ва бундай интилишларнинг қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътибордан соқит қилиб бўлмайди», – деб таъкидлаган. Мустақиллик йилларида юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт қуриш жараёнида миллий матбуотимизни янада ривожлантириш, унинг жаҳон андозалари даражасида фаолият кўрсатиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилди. Бундай ғамхўрлик ва эътибор соҳа ходимларидан жамият олдидаги ўз маънавий бурчини астойдил ҳис этишни, касбга янада масъулият ва фидойилик билан ёндашувни, миллий манфаатларимизнинг том маънодаги ҳимоячисига айланишни талаб этади. Негаки, жаҳонда кечаётган бугунги мураккаб вазиятда жамиятни турли ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш баробарида, юртдошларимизнинг қувонч ва ташвишларини холис ёритиб бориш, ёш авлодни эзгу қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг бой маънавий меросини асраб-авайлашга даъват этиш ҳар бир қалам аҳлининг асосий бурчига айланиши зарур. Энг муҳими, ҳар бир ОАВ вакили жаҳондаги мавжуд хавф-хатарларни, хусусан, ахборот оламидаги 3 кескин курашларни теран англаган ҳолда халқимизни доимо сезгир ва огоҳ бўлиб яшашга даъват этишда ўз ҳиссасини қўшиши алоҳида аҳамиятга эга. Муқаддас ислом динида бегуноҳ инсон қонини тўкиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Ислом  дини хатто чумолига озор беришдан ҳам қайтаради. Бундай ваҳшийликни қилаётганлар динга эътиқод қилгани ҳақида қанча лоф урмасин, қилган ёвузликлари бу даъволари сохта эканини фош этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги

Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҚР худудий бошқармаси

Элликқалъа тумани бўйича бош мутахассиси                                                                                С.А.Садуллаев