Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари, ҳамда усулларини жорий этиш, мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича Элликқалъа туманида хам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 37 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларимиз 14506 нафарни ташкил қилади. Хозирги пайтда туманимизда 31 та давлат, 10 та давлат хусусий шериклик асосида ҳамда 90 та оилавий нодавлат, жами 131 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатиб жами 9155 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Элликқалъа туманида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 2017 йилда 18,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якуни билан бу кўрсатгич 63,9 фоизга етказилди. Жорий йил якунига туманимизда қамров кўрсаткисини 72% га етказиш режалаштирилган.
Биз ижодий жамоамиз билан Элликқалъа тумани марказида жойлашган 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишдик. Бу ерда боложонларимиз учун яратилган шароитларни кўриб Президентииз томонидан белгиланган ислоҳотлар самарасини кўрдик. Иссиқ ва ёруғ машғулот хоналари, малакали педогог ходимлар томонидан ўтказилаётган машғулотлар, боложонларни ўзига жалб қилувчи кўргазмалар замон талаблари асосида таъмирланган мактабгача таълим ташкилоти…
– Бизда 5 та гуруҳда 125 нафар бола тарбияланмоқда. Биномиз 2018 йилда капитал таъмирдан чиқарилган, қишки мавсум давомида машғулот хоналаридаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши таъминланмоқда. Умуман олганда, болажонларимиз бу ерда ўзларини уйдагидек ҳис қиладилар, – дейди ташкилот раҳбари Н. Зарипбаева.
Мактабгача таълим тизимининг яхлит узлуксиз таълим тизимини муҳим буғини сифатида янада такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳамда моддий техник базасини мустахкамлаш уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш болаларни ҳар томонлама интеллектуал маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнида жорий этиш уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш бош мақсадимиздир.
Эртанги кунимиз ва келажагимиз айнан бугун мактабгача таълим ташкилотларида вояга етаётган, тарбияланаётган жажжи фарзандларимизга боғлиқ.