Элликқалъа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан ўтган 2021 йилда 160 та масала бўйича 160 та мурожаатлар рўйхатга олинди. Ҳудудларда 20 та сайёр қабуллар ташкил этилди. Мурожаатларнинг 7 таси Ўзбекистон Республикаси, 65 таси Қорақалпоғистон Республикаси, 88 таси туман миқёсидаги масалалар бўлиб, 49 таси ўтказилган сайёр қабуллар орқали, 50 таси бевосита қабулхонага мурожаат қилиш орқали, 57 таси “Ишонч телефони” (call маркази) орқали, 4 таси business.gov.uz портали орқали электрон тарзда келиб тушган.

Рўйхатга олинган 160 мурожаатлардан 99 таси қаноатлантирилди, 58 тасига тушунтиришлар берилиб, 3 таси рад этилди.

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар натижасида ёш тадбиркорлардан жами 53 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларда қайд этилган муаммоли масалаларнинг 28 таси ижобий ҳал этилди. Тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва тадбиркор аёллар муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида улардан 37 та мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 27 таси ижобий ҳал этилди.

Тумандаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги тадбиркорларнинг жамоатчилик Кенгаши томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳар ойда таҳлил қилиниб, туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим қилиш учун 12 та таклифлар киритилди.

Қабулхона қошида 1100 рақамли “Ишонч телефони” шунингдек ҳар куни хизмат телефонлари 61-585-12-00, 61-585-12-68 бундан ташқари қабулхонада “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатмоқда.

Элликқалъа туманидаги

Бош вазир қабулхонаси етакчи мутахассиси:                                                Д.У.Атаханов