Депутатлар билан бир кун.

Депутатлар билан бир кун.

⚡️Мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш тараққиёт стратегиясининг биринчи йўналишининг бош ғояси ҳисобланади.
Халқ билан мулоқотнинг механизмлари ва таъсирчан жамоатчилик назоратининг асосларини такомиллаштириш, «Обод қишлоқ»,» Обод маҳалла» ва бошқа бошқа ҳудудий дастурлар очиқ эълон қилиниши белгиланди.
Маҳалланинг ва аҳолининг муаммоларини бевосита ҳал қилиш масалалари энг асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, депутатлар, жамоат ташкилоти ҳодимлари, партия раҳбарлари халқ орасига кириб халқнинг муаммо ва ахволларини ўрганмоқдалар.

Куни кеча 28 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Айша Матниязова, Ўзбекистон экологик партияси Элликқалъа туман Кенгаши депутати Бегзод Ибадуллаев, ЎЗХДП туман Кенгаши раиси Хожибой Сатликовлар ҳамкорликда туманнинг олис ҳудудлари «Қизилқум», «Бухан мерей» овулларида бўлиб аҳоли муоммоларини ургандилар. Ижтимоий химояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар аҳволидан хабар олинди ва депутатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Перейти к содержимому