Бугун Элликқалъа туманидаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокуратурасининг идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгаш  йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Элликқалъа туманидаги 18-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокуратурасининг идоралараро Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишда 2021 йилнинг 12 ойи давомида туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Элликқалъа туман прокурори адлия маслаҳатчиси Ш.Ф.Матякубов маърузаси тингланди.
Йиғилишда сектор раҳбарлари, корхона, ташкилот раҳбарлари, ички ишлар ходимлари ва тегишли масъул вакиллар иштирок қилдилар.
Туманда 2021 йилнинг 12 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган.
2021 йилнинг 12 ойида туман прокуратураси томонидан туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти органларида қонунчилик ижроси юзасидан жами 104 та назорат тадбирлари натижасига кўра, қонунчилик талабларига зид бўлган ҳужжатларга нисбатан 148 та протестлар келтирилган, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида 52 та тақдимномалар киритилган, 105 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 10 та жиноят ишлари қўзғатилган ҳамда 264 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган 84,830 млн. сўм зарар ихтиёрий қопланган.

Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат тартибида 2021 йилнинг 12 ойида 16 та текширишлар ўтказилиб, аниқланган қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни баратараф этиш тўғрисида 8 та тақдимнома, 57 та протест, 13 та маъмурий, 43 та интизомий, 2 та жиноят иши қўзғатилган, 22 млн. 158 минг сўм етказилган зарар қопланган ва 53 нафар шахсларнинг ҳуқуқи тикланган.
Туман прокуратураси томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишларнинг тўлиқ хисобати тингланди. Йиғилганлар томонидан берилган саволларга туман прокурори Ш. Матякубов томонидан тегишлича жавоблар қайтарилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи М. Атаджанов иштирок қилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.