Халқ таълими вазири Элликқалъа туманидаги мактабларда бўлди

Халқ таълими вазири Элликқалъа туманидаги мактабларда бўлди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани Халқ таълими бўлимида бўлиб, у ерда таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган ишлар билан танишиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сўнгра мазкур тумандаги 56-мактабида ўқувчиларга яратилган шароитларни яқиндан ўрганди. Вазир физика дарсида қатнашиб, дарсда фаол иштирок этган, физикадан яхши билимга эга бўлган уч нафар 7-синф ўқувчисига планшет совға қилди.

Шу билан бирга мактаб раҳбари ва педагогик жамоа билан суҳбатлашиб, уларнинг таълим сифатини кўтариш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини тинглади
.