Тараққиёт стратегияси:   Болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади

Тараққиёт стратегияси: Болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади

Тараққиёт стратегиясида белгиланган оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир устувор вазифалар ижроси доирасида:

✅ 46 та туманлараро перинатал марказ ташкил этилади;

✅ ушбу муассасалар кадрлар, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

❗️Ўтган йили бошланган амалиёт давом эттирилиб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладорлар 7 турдаги витаминлар комплекси билан бепул таъминланади.

Жумладан:

📌 10 ёшгача болалар ичак паразитларига қарши препаратлар;

📌 2 ёшгача болалар витаминларга бой қўшимчалар,

📌 15 ёшгача болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар йод препарати билан таъминланади.

❗️ 2 ёшгача бўлган болалар инфекцион касалликларга қарши 13 турдаги вакциналар билан эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.