Хабарингиз бор Элликқалъа тумани ҳокимининг ижтимоий тармоқларда аҳолидан электрон мурожаатларни қабул қилиш мақсадида очилган @ellikqala_hokim_bot мурожаатлар бот канали фаолият кўрсатади. Ботга келиб тушган ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Туман раҳбаридан бошлаб масъул раҳбарлар келиб тушган мурожаатларни чуқур урганиб мурожаат ижобий ҳал қилинишига харакат қилинади.
Куни кеча бот каналимизга Бўстон шаҳри Бобур кўчаси 1/5 уйда 3 фарзанди билан ижарада турувчи Джиеналиева Гулшод Аймурзаевнадан мурожаат келган эди. Мурожаатда Г. Жиеналиева фарзандини 4-сонли мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш бўйича амалий ёрдам сўраган. Мурожаат Элликқалъа тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан ижобий ҳал қилинди ва Г. Жиеналиеванинг фарзанди 4-сонли мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.