Расмий муносабат    Куни кеча ижтимоий тармоқларда гўёки Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмасида Ўзини шахси сир қолишини хохлаган манбанинг хабар беришича туман маҳаллий нашри “Давр кўзгуси”га яна такрорий равишда мажбурий обуна қилдирилмоқда деган FIKE (сохта) хабар ва маълумотлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.   Хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди, биз тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х. Атаниязовдан расмий муносабат олдик.

Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти тиббиёт ходимларига туманимизнинг маҳаллий нашри бўлган “Давр кўзгуси” газетасига мажбурий обуна қилиб эмас, балки тиббиёт ходимларини туманимизда содир бўлаётган охирги воқеалар ривожини кузатиш , охирги янгиликлардан хабардор бўлиш нуқтаи-назаридан тарғибот ва ташвиқот ишларини ўтказганлиги аниқланилди. Агарда хабар хақиқий бўлганда эди, мурожаат эгаси ўзини шахсини сир сақлашга хожат бўлмас эди. Бу хабар фақатгина ходимлар ўртасида англашилмовчиликни юзага келтириб чиқарди.
Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти, сизга туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритадиган хеч бир ходимга мажбурий обуна бўйича иш олиб борилмаётганлигини маълум қилиб билдиради.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик (https://t.me/aoka_uz/4152) мавжуд.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Перейти к содержимому