ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ С.АВЕЗОВНИНГ 8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ

ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ ҲОКИМИ С.АВЕЗОВНИНГ 8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ХОТИН-ҚИЗЛАРИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ

Ассалому алайкум,  Азиз аёллар! ! Қадрли опа-сингиллар!

Аввало, Сизларни, Сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан туман ҳокимлиги ва  фаоллари номидан самимий табриклашга рухсат бергайсизлар!

Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, доимо оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман!

Гўзал баҳор ойининг энг нафис байрами – хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, энг юқори  даражага кўтарилмоқда.

Хурматли,  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда, Айниқса, қиз болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларни замонавий билимлар, касб-ҳунарларга ўргатишда биз аввало сизларга суянамиз»,  деган сўзлари ҳар жиҳатдан барчамизга ибратлидир

Жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган аёлларимизнинг меҳнатлари эса ҳамиша давлатимиз эътиборидадир. Ана шундай ҳурматли аёлларимизнинг кўпчилиги бугунги учрашувда иштирок этаётгани даврамизга янада файз бағишлаб турибди.

Шунингдек Президентимиз   томонидан аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеига юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдасиз!.

Куни кеча Президентимиз раислигида  ўтказилган видеоселектр йиғилишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шу асосда муҳим фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Ушбу вазифаларни тизимли ва самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида Бош вазир ўринбосари лавозими қайта тикланди ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ташкил этилдива унинг вилоят ва туман тузилмалари ташкил қилинди.

Айни пайтда, хотин-қизларни қўллаб қувватлаш борасида устувор вазифаларни белгилаб, қўшимча имкониятлар ҳам яратиб берилди.

Хусусан, 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасининг давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйилиши;

ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилиши;

6 минг нафар аёлга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилиши;

ногиронлиги бўлганлар реабилитация воситалари билан таъминланиши;

3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилиши;

шунингдек, қизларни эмлаш, фертил ёшдаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминланиши, “Темир дафтар” рўйхатида турган хотин-қизларимизнинг степендиялари давлат томонидан тўлиқ тўлаб берилиши  фикримизнинг яққол исботидир.

Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда аёлларни эъзозлаш ва ардоқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳеч қачон давлатимиз ва жамиятимизнинг диққат марказидан четда қолмайди.Туманимизда ҳам бу борада тизимли ишлар йулга қўйилган.


Қадрли опа-сингиллар.

Ўтган йилда кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 6 нафар ногирон ҳамда ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларимиз  уй-жойлар билан таъминланди. Энг олис қишлоқ жойларида ҳам аёлларимизга шароитлар яратилмоқда ва  гўзаллик салонлари, тикувчилик цехлари ташкил этилмоқда. Кечагина уй бекаси бўлган хотин-қизларимиз бугун жамиятнинг фаол ва тадбиркор аёлига айланиб, мустақил равишда ўз фаолиятини бошлашига имконият яратилди. Шунингдек, 1176 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 596 нафар  хотин-қизларга тадбиркорлик қилиши учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдамлар кўрсатилди ва  749 нафар  еҳтиёжманд хотин-қизларга 567млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдамлар ажратилди. 25 нафар аёлларимизга 37 млн. сўмдан ортиқ  ижара компенсацияси тўлаб берилди.  Шу кунгача “Аёллар дафтари”даги 4778 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар корсатилди.

Туманимизда  билимли, оқила, ҳар томонлама тенгдошларига ўрнак кўрсатаётган зукко қизларимиз сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Уларнинг фан-таълим, адабиёт, санъат, маданият соҳаларида эришаётган муваффақиятлари билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Куни кеча байрам арафасида Элликқалъа  туманида ўсиб вояга етган, ёрқин истеъдод эгаси, айни пайтда   Қорақалпоқ Давлат Университети биология факультети 2-босқич талабаси, Зухрахон Мақсадова  Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлди  Биз бу иқтидорли қизимизни ана шу юксак мукофот билан чин дилдан қутлаймиз.

Шунингдек, Фаҳрий аёлларимиздан Шарифа Бобожонава жамиятдаги ва давлат ҳаётидаги фаоллиги учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан, 4-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шахзада Азатова “Умид учқуни” кўкрак нишони билан тақдирланганликларини  ғурур ва ифтихор билан айтишим  керак!

Туманимиз аёл-қизларининг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари ҳам нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунёни лол қолдирмоқда десам асло муболаға бўлмайди. 2021 йилда Грецияда  бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида фаҳрли бронза медали билан ва Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медал билан, жорий йилда  феврал ойида Тошкент шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 1 ўринни эгаллаган ватанимиз шаъни шавкатини дунёга ёйган спортчи қизларимиз Моҳигул Комилжанова, Шаҳзода азатова ва Гулчирой Исмоиловалар билан  биз ҳақли равишда фахрланамиз.

 

Ҳурматли онахонлар, азиз опа-сингиллар!

Юртимизнинг шундай аёл-қизларимиз борки, уларнинг номи бутун бир тарих саҳифаларини безашга, келажак авлодга ибрат қилиб кўрсатишга арзийди, эзгу ишлари эса юрти учун фахр-ифтихор намунаси бўла олади.
Сўзимнинг якунида туманимиздаги барча меҳрибон опа-сингилларимизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин!

 

Перейти к содержимому