Тадбирда Қорақалпоқ давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси профессори Ж.Сагиндиков, сиёсий фанлар доктори, доцент А.Байриева, Элликқалъа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Юлдашева, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлинмаси раҳбари Матниязова Айша Атаниязовна, туман бош имом ҳатиби И.Атажанов, Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Э.Аллабергенов, шунингдек, маҳалла масъул ҳодимлари, маҳалла фаоллари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар иштирок этди.
Маърузачилар ўз нутқларида ёшларни миллий қадриятларга содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар. Ҳозирги мамлактимизда амалга оширилаётган инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш масалалари семинарнинг бош ғояси бўлди.
Тадбир иштирокчилари туман 22-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Энг китобхон мактаб” акцияси маърифий тадбирида қатнашиб мактаб ўқувчиларига китоблар совға қилди.